Галактикадаги Қора туйнук яқинида номаълум объект топилди

18:20 14 Декабрь 2024 Дунё
432 0

Астрономлар Кентавр А галактикасини кузатиш чоғида номаълум объектни аниқлади. У қора туйнук ёнида жойлашган эди. Кентавр А галактикаси Ердан тахминан 12 миллион ёруғлик йили узоқликда жойлашган.

Галактика марказидаги қора туйнук ниҳоятда фаол. У катта масофаларни босиб ўтадиган юқори энергияли заррачалар оқимини чиқаради.

Янги тадқиқот давомида олимлар нурлар ноодатий шаклга эга бўлганини пайқашди. Улар бу қандайдир объект билан тўқнашув билан боғлиқ деган хулосага келишди. Объектга C4 белгиси берилди.

Номаълум объект улкан юлдуз ёки газ оқими эканлигига ишонилади. Аммо ҳозирча олимлар иккала назарияга ҳам далил топа олишмади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер