Ғайрат Фозилов Тожикистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди

14:42 12 Декабрь 2022 Сиёсат
448 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов ва Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Хусайнзода ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида кўп қиррали ҳамкорлик, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Икки давлат раҳбарларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда мисли кўрилмаган ютуқларга эришилгани таъкидланди.

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни қўллаб-қувватлаш, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер