ФВВ ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди

18:25 05 Февраль 2021 Жамият
739 0

Жорий йилнинг 7-9 февраль кунлари А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17-22м/с, юқори шамол тезлиги 25-27 м/с гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

«Шу муносабат билан довонни кесиб ўтмоқчи бўлган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер