Футбол бўйича жаҳон чемпионати ортидан минглаб сохта веб-сайтлар ишга тушган
Фото: Иллюстратив фото
«Group-IB» компанияси таҳлилчилари маълумотига кўра, Қатардаги жаҳон чемпионати ўйинлари ортидан интернет тармоқларида 16.000 дан ортиқ сохта веб-саҳифалар фаолияти йўлга қўйилган.
Сохта веб-саҳифаларда асосан футбол мухлисларига Қатардаги жаҳон чемпионати ўйинларига чипталар, «FIFA 2022» расмий рамзлари туширилган кийим-кечак ва эсдалик совғалари реклама қилинган.
Шунингдек, мухлисларга жаҳон чемпионати ўйинларини онлайн трансляция қилиб бериш таклифидаги сохта веб-саҳифалар орқали фойдаланувчиларнинг банк карталари маълумотлари ва крипто-активлари қўлга киритилган.
«Group-IB» компанияси бу маълумотларни Интерпол ва Қатардаги (Q-CERT) кибержиноятларга қарши курашувчи тезкор гуруҳига тақдим этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг