Футбол бўйича ўтказилган “Раҳбар кубоги” мусобақаси ғолиб ва совриндорлари аниқланди
Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида икки кун давом этган футбол бўйича “Раҳбар кубоги” мусобақаси якунланди.
“Раҳбар кубоги” мусобақасининг финал учрашувида Наманган вилояти жамоаси ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тўқнаш келди. Муросасиз кечган баҳсда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги жамоаси рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. 3- ўрин Хоразм вилояти жамоасига насиб этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг