Фурқат Сидиков АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг мамлакатимиздаги миссияси директори Микаэла Мередитни қабул қилди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати
2023 йил 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиков АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) мамлакатимиздаги миссияси директори Микаэла Мередитни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва USAID ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, устувор йўналишларда дастур ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
М.Мередит USAIDнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
Мамлакатимизда давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижалари қайд этилди.
Режалаштирилган ташрифлар ва қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг