«Фуқаролик жамияти ҳафталиги»га старт берилди
Бугун, 1 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида «Фуқаролик жамияти ҳафталиги»га старт берилди.
Ҳафталик доирасида ННТ миллий форуми, Олий Мажлис палаталари ва Адлия вазирлиги раҳбарияти билан мулоқотлар, халқаро конференция, ННТлар муҳим ташаббусларини молиялаштириш мақсадида «Мақсадли лойиҳалар» акцияси, ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар ярмаркаси каби тадбирлар режалаштирилган.
Шунингдек, соҳа фаолларини рағбатлантириш мақсадида қатор мукофотлар ҳам топширилиши белгиланган.







Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг