Фуқароларни Корея Республикасига ишга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди

13:01 10 Январь 2022 Жамият
1401 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, фуқаро Н.Н. фуқаролар У.М. ва И.М.ларнинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида Корея Республикасига ишга жўнатиш эвазига жами 4 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фуқароларни Корея Республикасига ишга жўнатиш ҳуқуқига эга ягона ташкилот Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳисобланади, бошқа шахсларнинг бунга ваколати йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер