Фуқаролар уйдан чиқмаган ҳолда сайлов участкасини аниқлаш ва ўзгартириш мумкин
Фото: МСК
Жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида иштирок этувчи фуқаролар учун бир қатор интерактив хизматлар жорий этилмоқда. Бу эса сайловчиларга янада қулайлик яратади.
- Эндиликда сайловчилар уйдан чиқмаган ҳолда, www.saylov.uz сайти орқали ўз сайлов участкасини “Сайлов участкасини аниқлаш ва ўзгартириш” бўйича интерфаол хизматидан фойдаланган ҳолда аниқлаши мумкин.
- Агар Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидаги сайлов участкаси ҳақидаги маълумотлар сайловчининг доимий ёки вақтинча яшаш жойи манзилига тўғри келмаса, у ҳолда фуқаро ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали махсус сўровномани тўлдириш орқали сайлов участкасини ўзгартириш бўйича мурожаат юбориши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг