Французлар 20 млн евро таклиф қилди, биз Шомуродовни сотмадик — «Башакшеҳир» президенти
«Фенербахче» клуби президенти Садеттин Саран Элдор Шомуродов масаласида «Башакшеҳир» жамоаси раҳбари Гёксел Гумушдоғга алоқага чиққан. Бу ҳақда журналист Иброҳим Сетен «Кале Аркаси» дастурида маълум қилди.
Журналистнинг таъкидлашича, «Фенербахче» президенти Садеттин Саран 4 февраль куни Истанбул «Башакшеҳир» президенти Гёксел Гумушдоғга қўнғироқ қилган ва «Шомуродовни бизга берасизми?», деб сўраган.
Гумушдоғ эса: «Французлар 20 миллион евро таклиф қилишди, биз уни сотмадик», дея жавоб берган.
Маълумот учун, олдинроқ «Истанбул Башакшеҳир» клуби Элдорни қишки трансферлар ойнасида «Рома»дан тўлиқ сотиб олган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг