Франциялик депутат Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловига кўрилган тайёргарликка юқори баҳо берди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Франция Миллий Мажлиси депутати
Мулоқотда Франциялик депутат Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловига кўрилаётган тайёргарликка юқори баҳо берди. Миллий сайлов қонунчилигини такомиллаштириш ва халқаро стандартларни татбиқ этиш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилганига эътибор қаратди.
Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларни фаоллаштиришда парламентлараро ҳамкорлик муҳим ўрин тутади.
Хусусан, бугунги кунда Ўзбекистон — Франция ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ўзаро алоқалар 2018 йил октябрь ойида Францияга амалга оширилган олий даражадаги давлат ташрифидан сўнг янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.
Томонлар, шунингдек, икки давлат манфаатларига тўлиқ жавоб берадиган иқтисодий муносабатлар мунтазам кенгайиб бораётганини қайд этдилар.
Учрашув давомида бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг