Францияда президент Макрон ядро урушини оқлашда айбланди
Фото: Reuters
Франция президенти Эммануэль Макрон ядро урушини оқлаб, Францияни таҳдидга қўймоқда. Ушбу фикрларни Франциянинг “Ватанпарварлар” партияси етакчиси Флориан Филиппо айтиб ўтди.
“Макрон Франция учун “экзистенциал таҳдид” ҳақида гапирди — бу гўёки ядровий урушни оқлаш!” — дейди сиёсатчи президентнинг Украинага ҳарбий ёрдам учун харажатларни ошириш ҳақидаги сўзларига изоҳ бериб.
Филиппо, шунингдек, Франция президентини “эскалацияни кучайтиришда” айблади.
Шу ўринда партия раҳбари французларни ҳам амалдаги президент сиёсатига қарши намойишга чиқишга чақирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг