Францияда «Илм-фан ва таълим: Ўзбекистон – Франция кўприги» мавзусидаги қўшма конференцияси бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга олий даражадаги ташриф доирасида жорий йилнинг 10 март куни Париж шаҳрида «Илм-фан ва таълим: Ўзбекистон – Франция кўприги» мавзусидаги қўшма конференцияни ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Франциянинг 30 дан ортиқ олий таълим муассасалари раҳбарлари, шунингдек, илм-фан ва таълим соҳасидаги етакчи мутахассислар иштирок этмоқда.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда Франция Олий таълим ва тадқиқотлар вазирлиги Европа ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича Олий таълим ва фан вазири ўринбосари (Франция Республикаси Миллий таълим, олий таълим ва тадқиқотлар вазирлиги) Мануэль Баур шунингдек, Франция ва Ўзбекистоннинг 30 дан ортиқ олий таълим муассасаларининг раҳбарлари иштирок этди. Тадбирнинг асосий мақсади икки мамлакат ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш, айниқса илмий-техник ва таълим соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.

Тадбир доирасида қўшма таълим дастурларини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, талабалар алмашинувини кенгайтириш бўйича 20 дан ортиқ олийгоҳлараро шартномалар имзоланди.
Париж шаҳридаги «InterContinental Paris — Le Grand» меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги таълим, фан ва инновация соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган халқаро конференция бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилди ва унда Франция ҳамда Ўзбекистоннинг таълим, фан, инновация соҳаларидаги етакчи мутахассислар, ректорлар, тадқиқотчилар ҳамда нуфузли университетлар вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги видеороликнинг намойишидан сўнг, тадбирнинг ялпи мажлиси бошланди.
Тантанали тадбирни Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда Франция Олий таълим ва тадқиқотлар вазирлиги Европа ва халқаро департаменти бошлиғи Мануэль Баур очиб берди.
— Ўзбекистон ва Франция олий таълим, илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган салмоқли ташаббусларни амалга оширишни режалаштирмоқда, — деди Қ. Шарипов. — Хусусан, 182 нафар талабани қамраб олган алмашинув дастури, 36 нафар профессор-ўқитувчининг тажриба алмашинуви, 108 нафар мутахассиснинг малака ошириши ва 10 та қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Тадбирнинг иккинчи қисмида учта йўналиш бўйича сессиялар ўтказилди.
«Ўзбек-Француз университети» мавзусидаги сессияда Ўзбекистон ва Франция университетлари ўртасида таълим ва маданий ҳамкорликнинг стратегик истиқболлари, «Илмий-техник ҳамкорлик» мавзусидаги сессияда инновацион таълим, ижтимоий-гуманитар фанлар ва энергетика соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари, «Маданий мерос ва туризм» мавзусидаги сессияда Франция ва Ўзбекистоннинг мода саноати, тарихий меросни асраш ва ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилди.
Тадбир якунида «Ўзбек модаси: анъаналар ва илҳом чўққилари» номли миллий либослар намойиши ташкил этилди. Ушбу халқаро конференция Ўзбекистон ва Франция ўртасида таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг