Франция элчиси билан учрашув
2019 йил 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Франция элчиси Виолен де Вильмор хоним билан унинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Виолен де Вильмор хоним Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил октябрь бошида Францияга амалга оширган самарали расмий ташрифи туфайли Ўзбекистон-Франция муносабатлари янги даражага кўтарилгани алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган тараққиёт йўлидаги ислоҳотларга ва ҳаётнинг барча соҳаларидаги туб ўзгаришларга юксак баҳо берилди.
Учрашувда парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун барча мавжуд имкониятлардан фойдаланиш муҳимлиги ҳақида якдил фикр билдирдилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг