Финляндия Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини топширди
Иллюстратив фото
Финляндия Мудофаа вазирлиги Украинага 109 миллион евро миқдоридаги 16-ҳарбий ёрдам пакети юборилганини эълон қилди.
Хелсинки Киевга навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини топширди. Бу ҳақда Финляндия мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Бу Финляндиядан Украинага 16-бор ҳарбий техника етказиб берилиши. У зенит қуроллари ва ўқ-дориларни ўз ичига олади. Финляндия учун ушбу партияга киритилган аслаҳаларнинг тахминий қиймати 109 миллион еврони ташкил этади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Финляндия Украинага жами 1,1 миллиард евролик ёрдам берган.
Аввалроқ, Украинага Нидерландия томонидан берилган ҳарбий ёрдамнинг умумий ҳажми маълум бўлган эди. Хусусан, Киевга 1,6 миллиард еврога яқин маблағ ажратилган бўлса, етказиб берилган аслаҳаларнинг қиймати 732 миллион еврони ташкил қилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг