Филиппинда Гони тўфони камида етти кишининг умрига зомин бўлди

18:27 01 Ноябрь 2020 Дунё
963 0

Филиппиннинг Катандуанес провинциясига ёпирилиб келган Гони тайфуни оқибатида камида етти киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда AFP хабар берди.

Айни пайтгача мамлакатнинг табиий офат яқинлашиб келаётган ҳудудларидан қарийб 400 минг киши эвакуация қилинган.

Атмосфера, геофизика ва астрономик тадқиқотлар маҳаллий хизмати шамол тезлиги эпицентрида 34,7 м/с.га етаётганини маълум қилган. Тўфон ғарбга қараб 25 км./соат тезликда ҳаракатланмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер