Филиппинда 350 дан ортиқ одамни олиб кетаётган паром чўкиб кетди (+видео)
Филиппинда йўловчиларни ташиётган паром чўкиб кетди. Кема бортида бўлган 350 дан ортиқ одамнинг юз нафардан ортиғи бедарак йўқолган, деб хабар бермоқда CNN нашри.
Расмий маълумотларга кўра, соҳил қўриқлаш хизмати томонидан сувдан камида 215 нафар тирик қолганлар қутқариб олинган, шунингдек, 15 нафар ҳалок бўлганларнинг жасадлари топилган. Қидирув-қутқарув ишлари ҳануз давом этмоқда.

Паром ҳалокатининг аниқ сабаблари ҳозирча маълум эмас. Тегишли идоралар томонидан ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Қайд этилишича, фожиа содир бўлган куни об-ҳаво қулай бўлган. Кемада меъёрдан ортиқ юкланиш кузатилмаган. Мутахассислар ҳалокат техник носозликлар оқибатида рўй берган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалокатга учраган «Триша Керстин 3» пароми ҳудуддаги ороллар ўртасида доимий қатновчи бўлиб, шу куни Замбоанга порт шаҳридан Сулу провинциясида жойлашган Жанубий Холо ороли сари кетаётган бўлган. Паром бортида 332 нафар йўловчи ва 27 нафар экипаж аъзоси бўлгани ҳақида маълумотлар бор.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг