ФИФА Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг расмий тўпини тақдим этди
Фото: FIFA
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) жорий йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг расмий тўпи суратини эълон қилди.
У «Al Rihla» номини олди. Бу араб тилидан таржима қилинганда «саёҳат» деган маънони англатади. Тўп Қатар маданияти, меъморчилиги ва байроғини ўзида акс эттирган.
Жаҳон чемпионати шу йилнинг 21 ноябрь — 18 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Ҳозирга қадар унда иштирок этадиган 27 терма жамоанинг номи маълум бўлди.
Германия, Дания, Франция, Бельгия, Хорватия, Испания, Сербия, Англия, Швейцария, Нидерландия, Бразилия, Аргентина, Эквадор, Уругвай, Эрон, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Япония, Канада, Сенегал, Гана, Португалия, Польша, Тунис, Марокаш, Камерун мусобақага саралаш баҳслари орқали йўл олди. Қатар эса мезбон сифатида иштирок этади.
Мусобақада жами 32 терма жамоа қатнашади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг