ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюради
ФИФА президенти Жанни Инфантино яқин кунларда Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида Инфантино мамлакатда футболни янада ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни муҳокама қилади ҳамда Миллий футбол маркази фаолияти билан яқиндан танишади.
Шунингдек, ФИФА раҳбари 2025 йилги CAFA Nations Cup турнирининг Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари иштирокидаги финал баҳсини ҳам томоша қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг