ФИФА Фаластин футболини ривожлантириш учун катта маблағ ажратади
Фото: ФИФА
ФИФА Фаластинда футбол инфратузилмасини ривожлантириш учун йирик инвестиция ажратади. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилди.
Маълумотларга кўра, ФИФА Фаластинда 50 та мини-футбол аренасини қуради. Шунингдек, ФИФА Академияси ҳамда 20 минг мухлисга мўлжалланган йирик стадион барпо этилади. Ушбу лойиҳалар босқичма-босқич тарзда 2030 йилгача амалга оширилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам “Тинчлик кенгаши” йиғилишида ушбу ташаббус ҳақида тўхталиб ўтди.
“Иттифоқ аъзолари Ғазо қайта тиклаш жамғармасига 7 миллиард доллар сармоя киритганини, БМТ эса гуманитар ёрдам учун 2 миллиард доллар ажратганини таъкидлади”, деди у.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг