Фермер хўжалигига қарашли ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

12:32 06 Январь 2024 Жамият
567 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари ва Чуст туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.С. ва Б.М. фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида боғдорчилик хўжалиги ташкил қилиш учун Чуст туманидаги «Ш.С.» фермер хўжалигининг 2 гектар ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириб олиб бериши эвазига 11 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер