Фарғонадаги уйлардан бирида ёнғин юз берди. Жароҳатланганлар бор

18:58 12 Март 2025 Жамият
351 0

Фото: ФВВ

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги уйлардан бирида ёнғин юз берди. Вилоят ФВБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, бугун, 12 март куни соат 12:58 да Қўқон шаҳар «Мустақиллик» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлгани юзасидан хабар келиб тушган.

Шунга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 13:04 да етиб бориб, 13:06 да ёнғинни қуршаб олган ва 13:10 да батамом ўчирган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Бундан ташқари, бугун Тошкент шаҳрида ҳам юқоридаги каби бахтсиз ҳодиса қайд этилган. Пойтахт ФВБ ахборот хизматининг хабар беришича, 12 март куни соат 17:42 да Яккасарой тумани Қушбеги даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 17:48 да етиб бориб, 17:57 да алангани тўлиқ ўчирган.

«Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер