Фарғонадаги портлашда вафот этганлар сони 4 нафарга етди

11:10 18 Декабрь 2024 Жамият
341 0

Видеодан кадр

Кеча, 17 декабрь куни Фарғона шаҳрида жойлашган «заправка»да катта ёнғин юз берганди. Вилоят ФВБнинг дастлабки хабарида ёнғин оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этгани, 4 нафар фуқаро тан жароҳати олгани айтилганди.

Бугун, 18 декабрь куни Фарғона вилоят ИИБ ёнғиндан жабрланиб, шифохонага ётқизилган 3 нафар фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этганини маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 3-қисми «а» банди ҳамда 259-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

«Ушбу жиноят иши доирасида 5 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган. 2 нафар шахсларни ушлаш чоралари кўрилмоқда. Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади расмий хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер