Фарғонадаги Экошаҳарда байрам нафаси уфурмоқда

13:58 29 Август 2024 Жамият
177 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона шаҳрида замонавий шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари асосида бунёд этилган «Янги Ўзбекистон» массиви – Экошаҳардаги амфитеатрда илк бор мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик тантаналари бўлиб ўтди.

«Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз» шиори остида ўтказилган тантанали тадбир аввалида Фарғона вилояти ҳокими қатнашчиларни байрам билан табриклади.

Байрам табригида давлатимиз раҳбари Фармонига кўра, мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами муносабати билан юксак унвон ва мукофотларга сазовор 20 нафардан зиёд фарғоналикларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди. Париж – 2024 ёзги Олимпия ўйинларида чемпион бўлган икки нафар фарғоналик спортчиларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

Таъкидлаш жоизки, кейинги етти йилда вилоятга қарийб 77 триллион сўмлик инвестициялар жалб этилди. Нуфузли хориж компаниялари ва тадбиркорлари ҳамкорлигида истиқболли лойиҳалар фойдаланишга топширилди. Айни пайтда вилоятда 729 та хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Биргина жорий йилнинг ўзида вилоятда хорижлик инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 1,3 миллиард доллардан ортиқ бўлган мингдан ортиқ лойиҳалар ижроси таъминланди.

Байрам дастурида машҳур эстрада юлдузлари ва ёш санъаткорларнинг чиқишлари барчага завқ улашди. Фарғона осмонидаги мушаклар жилоси қалбларга хушнудлик бахш этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер