Фарғонада Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар сараланмоқда

16:50 16 Ноябрь 2022 Жамият
606 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона шаҳрида Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг вилоят босқичи ташкил этилди.

Ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, ижодкор, санъатсевар, олима, оқила, шоира, спортчи қизларни рағбатлантириш мақсадларига қаратилган танловда етти йўналишда ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган истеъдод соҳибаларининг 121 нафари вилоят босқичида қатнашди.

— Бугун иштирокчиларнинг ижодий салоҳияти, сиёсий-ижтимоий билим ва дунёқараши, халқимизга хос миллий қадриятларни яхши билиши ўзига хос тарзда синовдан ўтди, —дейди Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова. — Танловда ҳаққонийликни таъминлаш, ҳар бир иштирокчини муносиб баҳолашга урғу берилди.

Шунга кўра танловнинг Республика комиссиясига энг илғор 21 нафар номзод тавсия этиладиган бўлди.

Таъкидлаш ўринлики, Фарғона вилоятида ўтган даврда 28 нафар иқтидорли қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлган.

 

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер