Фарғонада жинси шимлари тикилади
Наврўз байрами шукуҳи кезаётган шу кунларда Фарғона шаҳрида жинси матосидан эркаклар шимларини ишлаб чиқарувчи “CONSTANT TRADING” масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини бошлади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 4,1 миллион АҚШ доллари бўлиб, шундан 1,64 миллион доллари тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳамда 2,64 миллион доллари хорижий ҳамкорларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилди. Корхонага барча ускуна ва дастгоҳлар Туркия ва Хитой давлатидан олиб келинди. Корхонанинг очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мамлакатимизда тадбиркорларга берилаётган эътибор ва рағбат шу каби корхоналар ишга туширилишида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.
— Яқин истиқболда фаолият кўламини кенгайтириб, нафақат ички бозор, балки хорижга ҳам кенг ассортиментдаги маҳсулотларни экспорт қилмоқчимиз, — дейди корхона раҳбари Алишер Хўжаев. – Айни пайтда корхонада 207 та янги иш ўрни яратилиб, асосан Фарғона шаҳридаги «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз хотин-қизлар жалб этилди.
Корхонада иш бошлаган аёлларга вилоят ҳокими байрам совғаларини топширди.
Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг