Фарғонада табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган цех аниқланди
Фото: Халқ сўзи
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.S.» МЧЖнинг оҳак ишлаб чиқариш цехи шартнома муддати тугаганлиги муносабати билан 30.09.2021 йилда табиий газ таъминотидан тегишли тартибда узилган бўлсада, МЧЖ раҳбари Ф.А. газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб фаолият юритилганлиги натижасида, давлат ва жамият манфаатларига 560,5 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг