Фарғонада сўнгги 9 ой ичида жиноят содир этганларнинг 80 фоиздан ортиғи ишсиз
Фарғона вилоятида январь-сентябрь ойларида жиноят содир этиб, судланган ёшларнинг 84,4 фоизи ишсизлардир. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълумотларга кўра, тўққиз ой давомида суд томонидан 3118 нафар ёшларга нисбатан 2618 та жиноят иши кўриб чиқилган. Улардан 304 нафари вояга етмаганлардир.
Шундай қилиб, улардан:
16 — қасддан баданга оғир шикаст этказиш:
19 — қасддан ўртача оғирликдаги тан жароҳати этказиш;
14 — энгил тан жароҳати;
32 — талончилик;
23 — фирибгарлик;
177 — ўғирлик;
10 — ҳаракат хавфсизлиги ёки транспорт воситасидан фойдаланиш қоидаларини бузиш;
13 — безорилик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг