Фарғонада содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди

10:44 09 Июль 2024 Жамият
157 0

Фото: Фарғона вилояти ЙҲХБ

Фарғона вилоятида «Lacetti» ва «Ваз-2101» иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида бир нафар ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.

Билдирилишича, ҳодиса кеча, 8 июль куни 10:30 ларда Қува тумани Сойгузар М.Ф.Й ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. Ўша куни 25 ёшли Р.О. «Lacetti»да бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Оқибатда рўпарадан ҳаракатланиб келаётган, 1988 йилда туғилган ҳайдовчи А.Х. бошқарувидаги «Ваз-2101» русумли автомобиль билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда «Ваз-2101» русумли автомобиль ҳайдовчиси А.Х. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, «Ваз-2101» русумли автомобиль йўловчиси 1989 йилда туғилган А.Д. ва Lacetti ҳайдовчиси Р.О. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер