Фарғонада қарийб 1,3 миллиард сўмлик газ ўғирлаган «дом» кўп қаватли уй фош қилинди
Фарғона шаҳридаги кўп қаватли уйда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида ўтказилган назорат тадбири давомида шаҳарнинг А. Навоий кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хатловдан ўтказилган.
Маълум бўлишича, ушбу кўп қаватли уй таъминот ташкилоти билан шартнома тузмасдан табиий газ тармоғига тўғридан тўғри уланган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани фош бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 1 миллиард 283 миллион сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳамда барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг