Фарғонада одамлар ўлимига сабаб бўлган «заправка» бузилмоқда

09:09 23 Декабрь 2024 Жамият
493 0

Фото: Видеодан кадр

Жорий йилнинг 17 декабрь куни портлаш рўй берган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси бузилмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Фарғона шаҳрида жойлашган мазкур шохобча бошқа фаолият олиб бормайди. Ушбу АЁҚШ ва АГТШ аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва келгусида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида тадбиркорнинг ўз хохишига кўра бузилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 декабрь куни Фарғона шаҳрида жойлашган «заправка»да катта ёнғин юз берганди. Вилоят ФВБнинг дастлабки хабарида ёнғин оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этгани, 4 нафар фуқаро тан жароҳати олгани айтилганди. Орадан бир кун ўтиб вилоят ИИБ ёнғиндан жабрланиб, шифохонага ётқизилган яна 3 нафар фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этганини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер