Фарғонада «Nexia» 9 ёшли болани уриб кетди
Фото: Фарғона вилояти ЙҲХБ
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида «Nexia-2» велосипедда кетаётган 9 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 12:00 ларда Марғилон шаҳар Усмон Носир ва Аҳмад Яссавий кўчалари кесишмасида содир бўлган. Ҳаракатланиб келаётган «Nexia-2» ҳайдовчиси автомобиль йўлига велосипедда чиқиб юборган 2015 йилда туғилган М.А.ни уриб кетган.
Ҳодиса оқибатида М.А. тан жароҳати олган. Шу вақтда болани унинг отаси ва ҳайдовчи шифохонага олиб борган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Манбага кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг