Фарғонада мусиқа ва санъат кечаси: Янги Экошаҳарда унутилмас концерт
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона шаҳрига ёндош ҳудудда бунёд этилган «Янги Ўзбекистон» массиви — Экошаҳар қисқа фурсат ичида вилоятнинг маданият, санъат ва туризм марказига айланиб бормоқда. Фарғонанинг янги тимсоли сифатида эътироф этилаётган ушбу замонавий масканда жойлашган амфитеатрда навбатдаги мусиқа ва санъат кечаси уюштирилди.

Бу галги санъат кечаси Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Женисбек Пиязовнинг концерт дастури билан янада ўзига хос тус олди. Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри жўрлигида ўтган концертда миллий мусиқа меросимиз намуналари, шунингдек, жаҳон мусиқасининг танланган асарлари жонли ижрода янгради.

Муҳташам амфитеатр саҳнасида жонли ижрода куйланган қўшиқлар тингловчиларга катта завқ бағишлади ва уларда унутилмас таассуротлар қолдирди. Санъатга ошно юртдошлар учун ушбу мусиқа кечаси ҳақиқий маданий байрамга айланди.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг