Фарғонада «Lacetti» ҳайдовчиси танишини қасддан уриб кетди
Видеодан кадр
Фарғона шаҳрида фуқарони машинада уриб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 10 июль куни фуқаро Ф.З. Фарғона шаҳар Ўзбекистон овози кўчасида таниши М.А. билан ўзаро гап талашиб жанжаллашиб, ўзига тегишли «Lacetti» русумли автомобилида М.А.ни уриб юбориб, тан жароҳати етказган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан М.А. шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ф.З.га нисбатан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи Ф.З. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг