Фарғонада Корея халқаро университети ташкил этилади
“Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Университет республика иқтисодиёт ва саноат тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлайди.
Университет нодавлат олий таълим ташкилоти сифатида ташкил этилади.
Университетда ўқитиш тўлов-контракт асосида корейс, инглиз ва ўзбек тилларида кундузги таълим шаклида амалга оширилади, битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Университетда биринчи ўқув йилида 9 та йўналишда, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб 14 та йўналишда мутахассислар тайёрланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг