Фарғонада ижтимоий соҳа объектларини иситиш тизимларини модернизация қилишдаги талон-торожлик ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартномага асосан ажратилган маблағлар эвазига шаҳардаги ижтимоий соҳа объектларини иситиш тизимини модернизация қилишда расмий ҳужжатларга бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 238,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг