Фарғонада муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди
Фото: Ботир Мадиёров / «Халқ сўзи»
Фарғона вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни белгиланган ташкилий-ҳуқуқий мезонлар асосида қизғин тус олмоқда.
-Вилоятимиздаги 1 минг 203 та сайлов участкасида бу тадбирга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилди, участка сайлов комиссияси раиси ҳамда аъзоларининг билим ва амалий кўникмалари оширилди, - дейди 11-Фарғона округ сайлов комиссияси аъзоси Илҳом Носиров. – Бу борада олдиндан овоз бериш жараёнини ўтказиш тартиби тушунтирилди. Биринчи куннинг ўзида бир неча сайловчиларимиз олдиндан овоз бериш мақсадида ёзма мурожаатлари асосида ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш учун сайлов участкаларига ташриф буюрдилар.
Шунингдек, бугун 11-Фарғона округ сайлов комиссияси матбуот хизматининг брифинги бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ, Фарғона вилоятидаги 62 нафар ОАВ вакилига аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар топширилди.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг