Фарғонада етакчи хотин-қизларнинг юзма-юз мулоқоти ташкил этилди

11:08 24 Апрель 2025 Жамият
195 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона шаҳрида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида етакчи хотин-қизлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

«Инноватор, лидер аёллар билан давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш сари» деб номланган семинарда вилоятдаги энг фаол, ташаббускор ва раҳбарлик вазифасида фаолият олиб бораётган опа-сингилларимиз қатнашди.

Семинарда давлат органлари ва ташкилотларидаги хотин-қизларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг лидерлик қобилиятини ривожлантириш масалалари ҳамда бу борадаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

— Биргина ўтган йилнинг ўзида давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларига ўтказилган танловларда 750 нафарга яқин опа-сингилларимиз ғолиб бўлди, — дейди Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилояти филиали раҳбари Аҳаджон Акбаров. — Шу билан бирга, илк маротаба давлат хизматига ишга кирган ёшлар, «маҳалла еттилиги»га ишга қабул қилинаётганларнинг ҳам салмоқли қисми хотин-қизлардан иборатдир. Бу кейинги йилларда опа-сингилларимизнинг жамият ҳаётидаги ўрни мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради.

Юзма-юз мулоқот доирасида «Заковат» интеллектуал ўйини ҳам уюштирилиб, ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер