Фарғонада дўстлик фестивали ўтказилди

15:30 04 Август 2022 Жамият
785 0

Фото: Халқ сўзи

Айни пайтда Фарғона вилоятида юзлаб миллат ва элат вакиллари дўстлик ва қардошлик оиласида ўзаро аҳил-иноқликда умргузаронлик қилмоқдалар.

Фарғона шаҳрида қуриб битказилган Дўстлик уйида 8 та миллий маданий марказ самарали фаолият кўрсатмоқда. Ҳар бир байрамда миллий қадрият ва анъаналар намоён этилиб, тантаналар ўзгача шодиёна билан нишонланади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда жорий қилинган Халқлар дўстлиги куни кўп миллатли Фарғонада кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

— Фарғона шаҳрида жойлашган вилоят театр-концерт саройи очиқ саҳнида ташкил этилган дўстлик фестивалида халқимизнинг энг гўзал фазилатлари кўз-кўз қилинди, — дейди вилоят қирғиз миллий маданий маркази фаоли Метинбой Каримов. — Барча миллий маданий марказ фаоллари эндиликда энг улуғ, энг азиз байрам — мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёналарига қизғин тайёргарликни бошлаб юборганлар.

 

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер