Фарғонада чиқинди ташувчи корхоналар аҳолига 40 млрд сўм асоссиз қарз ёзгани аниқланди

19:25 10 Июль 2024 Жамият
746 0

Фарғона вилоятида санитар тозалаш корхоналари истеъмолчиларга асоссиз қарздорлик ҳисоблагани аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида санитар тозалаш корхоналари томонидан 871 та маҳалла (3148,9 минг аҳоли)га чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Бу хизматлар вилоятнинг 82 фоиз маҳалласи ёки 77,4 фоиз аҳолисини қамраб олган.

Текширув давомида 2023 йилда истеъмолчи абонентлар хонадонларига ҳисобланган қарздорлик суммалари таркибидаги кўрсатилмаган хизматлар қисми учун номуайян доирадаги истеъмолчиларга жами 30 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик ҳисобланганлиги ҳамда ушбу кўрсаткичлар 2024 йилинг 6 ойи давомида жами 10 млрд сўмни ташкил этгани маълум бўлган.

Қўмитанинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан хизмат кўрсатувчи субъектлар истеъмолчиларга ушбу хизмат турини кўрсатилиши давомида «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун талабларини бузганлиги аниқланган.

Ҳисобланган 40 млрд сўмдан ортиқ асоссиз қарздорликлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер