Фарғонада «Captiva» ҳайдовчиси йўл четидаги икки кишини уриб юборди
2021 йилнинг 31 декабрь куни Фарғона вилоятида «Captiva» ҳайдовчиси йўл четидаги икки кишини уриб юборди. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Маълумотларга кўра, ҳайдовчи ҳайдаш вақтида чалғиган ва пиёда ҳамда 75 ёшли велосипедчини уриб юборган. Тўқнашув натижасида велосипедчи олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг