Фарғонада боғча тарбияланувчилари овқатдан заҳарлангани айтилмоқда
Фото: Архив сурат
Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳридаги 16 ва 24-сон боғчада бир неча нафар болалар овқатдан заҳарланганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Аниқланишича, 2022 йил 14 сентябрь куни кеч соат 20:30 лардан бошлаб 15 сентябрь куни давомида Марғилон шаҳар Юқумли касалликлар шифохонасига 16 ва 24-сон мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган жами 12 нафар 3-5 ёшдаги болаларнинг ота-оналари шикоятига кўра шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, дастлабки «алиментар диарея» бирламчи ташхиси билан ётқизилган. Ҳозирги кунда шифохонада бемор болалар қолмаган, уларнинг барчаси қониқарли ҳолатда уйларига жавоб берилиб юборилган.
Шунингдек, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Марғилон шаҳар Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлик маркази томонидан бактериологик таҳлил учун намуналар олинган.
Мактабгача таълим вазирлиги ушбу ҳолатни назоратга олганлигини ҳамда ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар берилишини маълум қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг