Фарғонада бир кунда иккита ёнғин юз берди

08:53 24 Март 2025 Жамият
376 0

Фото: Фарғона ФВБ

Фарғона вилояти Учкўприк туманида жойлашган дўконлардан бирида ёнғин юз берди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, кеча, 23 март куни соат 19:42 да Учкўприк тумани Наврўзшох кўчасида жойлашган кийим-кечак дўконида ёнғин содир бўлган.

ФВБ ходимлари воқеа жойига соат 19:44 да етиб бориб, 19:47 да алангани ўраб олган ва 19:55 да батамом ўчирган.

Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Шунингдек, 23 март куни соат 22:09 да Ўзбекистон тумани «Оқтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган трансформаторнинг мойида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин-қутқарувчилари ҳодиса юз берган ҳудудга соат 22:14 да етиб бориб, 22:21 да ёнғин бартараф этган.

ФВБга кўра, аланга туфайли ҳеч ким жабрланмаган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолатда ҳам ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер