Фарғонада аёллар спорт байрами

19:50 07 Март 2022 Жамият
982 0

Фото: Халқ сўзи

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Фарғона шаҳрида аёллар спорт фестивали бўлиб ўтди. Тадбир доирасида «Саломатлик учун 5000 қадам» юриш марафони, веломарафон, оммавий бадантарбия, гимнастрада, йога машғулотлари ҳамда стол тенниси, бадминтон, миллий ва этноспорт турларидан арқон тортиш, арғимчоқда сакраш мусобақалари ташкил этилди.

— Аёллар спорт байрамига айланган ушбу тадбирда 500 нафардан зиёд опа-сингилларимиз иштирок этди, — дейди Фарғона вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов. — Зотан, хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш, шу орқали оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадлари кўзланган бундай тадбирлар вилоятимизда мунтазам ва изчил ўтказиб келинади.

Фестиваль якунида фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер