Фарғонада 750 млн сўмлик iPhone телефонларининг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди

09:29 28 Ноябрь 2024 Жамият
300 0

Фото: Божхона қўмитаси

Фарғона вилоятида iPhone 16 Pro Мах ҳамда iPhone 15 Prо телефонларининг Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан товар-моддий бойликларининг четдан ноқонуний олиб кирилишининг олдини олишга қарши тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаро бошқарувидаги «Cobalt» русумли автотранспорт воситаси Фарғона туманининг чегараолди ҳудудидан тезкор кузатувга олинган. Ушбу автотранспорт воситаси Фарғона шаҳри ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган.

Натижада, автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 750 миллион сўмлик 30 дона iPhone 16 Prо Мах ва 10 дона iPhone 15 Prо русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер