«Фарғона водийси енгил саноати» II форуми ўз ишини бошлади
Жорий йилнинг 24 октябрь куни Фарғона шаҳрида Россия, Беларус, Италия, Полша, Австрия, Туркия ва бошқа давлатлардан импортёрлар иштирокида «Фарғона водийси енгил саноати» II форумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бошқармаси раҳбарияти мазкур Форум маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, савдо шартномаларини тузиш муҳимлигини таъкидлади. Фарғона вилоятида тўқимачилик саноатининг экспорт салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Хусусан, хорижий капитал иштирокидаги тўқимачилик корхоналари 2019 йилдаги 56 тадан 2022 йилда 83 тага етгани таъкидланди. Фарғона вилоятида тўқимачилик маҳсулотлари 2021 йилда дунёнинг 49 давлатига, 2022 йилда эса 57 та давлатга экспорт қилинди. Экспорт қилувчи корхоналар сони 2021 йилдаги 174 тадан 2022 йилда 201 тага етди.
Иштирокчилар эътибори Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқининг GSP+ ва Буюк Британиянинг Enhanced GSP мақомини олгани, пахта ва тўқимачилик маҳсулотларига бойкотнинг бекор қилиниши муносабати билан очилаётган имкониятларга, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларига қаратилди.
Форум доирасида 60 дан ортиқ маҳаллий енгил саноат ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари кўргазмаси, B2B музокаралари ҳамда вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш майдонларига ташрифлар ташкил амалга оширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг