Фарғона ва Самарқандда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

12:49 14 Ноябрь 2023 Жамият
491 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.К., М.К. ва бошқалар “Сунбула” МФЙ ҳудудидаги 2 та хонадонда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сақлаш учун “яма” ташкил этиб, умумий баҳоси 720 млн сўмлик 25 хил турдаги жами 52 970 қути хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келганликлари аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Тайлоқ туман бўлими томонидан Божхона ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.С. ва Д.Т. хорижда ишлаб чиқарилган 2 000 қути “Esse Change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро Г.К.га 3 660 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида Ш.С.нинг хонадонидан сотиш мақсадида сақлаб келинган жами 2 410 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер