Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида муҳим тайинловлар амалга оширилди

23:23 24 Февраль 2024 Жамият
761 0

Иллюстратив фото

Фарғона вилоятининг Қўштепа, Хоразм вилоятининг Хива, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманларида янги ҳокимлар тайинланди.

Жумладан, Анваржон Абдуллаев Қўштепа тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётганди.

Сардор Полвонов Хива тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шерзод Шокиров Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Кўкдала тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер