Букмекерлик хизматларни тарғиб қилган 70 га яқин сайт блокланди

13:56 09 Декабрь 2025 Жамият
354 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистонда букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 70 га яқин сайт блокланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, қўмита томонидан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилишга қаратилган веб-сайтлар юзасидан доимий ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар натижасида букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 86 та веб-сайтни блоклаш бўйича Тегишли назорат органига маълумотлар киритилиб, шундан 70 га яқин сайтлар белгиланган тартибда блокланган.

«Қўмита томонидан бу йўналишдаги мониторинг ишлари тизимли давом эттирилмоқда», дейилади хабарда.

Маълумот учун, «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 46-моддасида қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламасига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер