«Facebook» орқали ҳақорат қилган шахс жавобгарликка тортилди
Фото: Иллюстратив фото
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи 1982 й.т., С.А., ариза билан мурожаат қилиб, уни номаълум шахс ҳар хил обрўсизлантирувчи сўзлар билан «Facebook» ижтимоий тармоғида ҳақорат қилиб келаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ижтимоий тармоқларда хизмат вазифасини бажараётган шахсларни ҳақорат қилиб келган шахс Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи 1978 й.т., Р.Р. эканлиги аниқланган.
Р.Р.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг